Туркия суди Ўзгур Ўзелни бош мухолифат Халқ-республикачилар партияси етакчилигидан четлаштирди ва партия бошқарувини Эрдўғонга ютқазиб қўйган Кемал Қиличдорўғлуга қайтарди, деб ёзмоқда The Insider
Суд Халқ-республикачилар партиясининг (ХРП) 2023 йилда Ўзел раис этиб сайланган қурултойи натижаларини бекор қилди. Аввалроқ биринчи босқич инстанция суди партия қурултойидаги қоидабузарликлар тўғрисидаги ишнинг мазмунини кўриб чиқишни рад этган эди, бироқ апелляция босқичи бу қарорни бекор қилди.
Партия чиқарилган ушбу ҳукмни "тўнтаришга уриниш" деб баҳолади. ХРПнинг парламентдаги фракцияси раҳбари ўринбосари Али Маҳир Басарирнинг айтишича, бу суд тизими орқали амалга оширилган тўнтаришга уриниш ва 86 миллион аҳолининг хоҳиш-иродасига берилган зарбадир.
Эрдўғон ҳукумати эса, ўз навбатида, мухолифатга босим ўтказиш учун судлардан фойдаланилаётгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда ва бу қарор қонун устуворлигини мустаҳкамлашини таъкидламоқда. Лавозимига қайтарилган Қиличдориғлу хотиржамликка чақириб, Туркия бу воқеалардан фойда кўришига умид билдирди. Ўзел партия раҳбариятининг фавқулодда йиғилишини чақирди, партия тарафдорлари эса норозилик намойишлари ўтказилишини эълон қилди.