«Челси» футболчиси Энцо Фернандес агар «Манчестер Сити»ни Энцо Мареска бошқарса, жамоасини ўзгартиришга ўтишга тайёр. Бу ҳақда ESPN Argentina хабар берди.
Маълум қилинишича, Фернандес «Манчестер Сити»да собиқ устози билан яна бирлашиш имконияти пайдо бўлса, уни қўлдан бой бермайди. Шунингдек, Мареска «шаҳарликлар» сафига келса, яримҳимоячи унинг биринчи трансфер мақсадига айланиши таъкидланмоқда.
Ушбу мавсум 25 ёшли Фернандес барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та ассист муаллифи бўлди.