Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркия Покистондаги муҳтожларга ёрдам беради

 Туркия Покистондаги муҳтожларга ёрдам беради

Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Рамазон ойи муносабати билан Покистоннинг турли ҳудудларидаги 1500 муҳтож оилага озиқ-овқат ёрдами етказди.

TİKA хабарига кўра, озиқ-овқат пакетлари Равалпинди, Муридке (Панжоб) ва Оги (Хайбер Пахтунхва) шаҳарларидаги оилаларга тарқатиш учун Покистоннинг Байт-ул-Мал (PBM) хайрия ташкилотига топширилди.

Туркиянинг Исломободдаги элчиси Ирфон Незирўғли ёрдам топширилиши муносабати билан ўтказилган маросимда Анқара ва Исломобод ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ришталарини таъкидлади. У сўнгги 15 йил ичида TİKA Покистонда 700 га яқин лойиҳани амалга оширганини эслатди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Туркия нафақат инсонпарварлик ёрдами, балки Покистондаги аёлларнинг иқтисодий мустақиллигини ҳам қўллаб-қувватлайди.

PBM бош директори Шаҳин Халид Бутт, покистонликлар Туркиянинг қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаб, буни икки давлат ўртасидаги чуқур дўстликнинг ифодаси сифатида кўришини айтди.

Киритилди: 22:14 14.03.2025. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!