Исроил парламентининг (Кнессет) Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш ҳаракати халқаро ҳуқуққа зид ва ҳеч қандай юридик кучга эга эмас.
Бу ҳақда Туркия ТИВ баёнотида маълум қилинган.
Расмий Анқара бу ҳаракатни, айниқса Ғазода тинчлик ўрнатиш ҳаракатлари давом этаётган бир пайтда провокация сифатида баҳолади.
"Ғарбий Соҳил Фаластин ҳудуди. Исроилнинг бу ерда ноқонуний фактлар яратишга уринишларининг олди олиниши керак", - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Кнессет Исроил қонунларини Ғарбий Соҳилгача кенгайтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган эди.