Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда журналистлар ИИБга олиб кетилди — ИИВ ва Taftish.uz турлича изоҳ берди

Тошкентда журналистлар ИИБга олиб кетилди — ИИВ ва Taftish.uz турлича изоҳ берди

23 октябрь куни Taftish.uz нашри журналистлари фуқаролар мурожаатини ўрганиш пайтида Юнусобод тумани ИИО ходимлари томонидан ИИБга олиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

Нашр баёнотига кўра, журналистлар хизмат вазифасини бажараётганда техника воситаларига шикаст етказилган ва телефонлари олиб қўйилган.

ИИВнинг расмий баёнотига кўра, воқеа Юнусобод тумани прокуратураси ўтказган сайёр қабул пайтида журналистлар ва фуқаролар ўртасида жанжал чиққани билан боғлиқ.

ИИО ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида жанжал иштирокчиларини ИИБга олиб бориб суҳбат ўтказган.

ИИВ бу ҳолатни ОАВ фаолиятига тўсқинлик сифатида талқин этиш асоссизлигини билдирди ва “журналистларга зўравонлик қилинган” каби хабарларни рад этди.

Киритилди: 18:27 23.10.2025. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!