Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп - Колумбия президентига: "Тилингга эҳтиёт бўл!"

Трамп - Колумбия президентига: "Тилингга эҳтиёт бўл!"

АҚШ президенти Дональд Трамп колумбиялик ҳамкасби Густаво Петрони ўз баёнотларида эҳтиёт бўлишга чақирди, акс ҳолда АҚШ маъмурияти унга ва унинг давлатига қарши "жиддий чоралар" кўради.

Бу ҳақда хорижий ОАВлари хабар бермоқда.

"У безори ва ёмон одам, ўз мамлакатига кўп зарар етказди. Улар кокаин ишлаб чиқариш бўйича жуда ёмон иш қилишяпти. Уларда кокаин заводлари бор", - деди Америка президенти.

"Улар Америка Қўшма Штатларига келадиган ҳар хил ахлатни, гиёҳванд моддаларни, ёмон дори-дармонларни кўпайтирмоқда. Улар одатда Мексика орқали келади. Ва у эҳтиёт бўлгани яхши, акс ҳолда биз унга ва унинг мамлакатига қарши жуда жиддий чоралар кўрамиз", - деди Трамп. У Univision телеканалига берган интервьюсида Петронинг дунё ё Трампни ўзгартириши ёки "уни йўқ қилиши" кераклиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

"У ўз мамлакатини ўлим тузоғига етаклаган", - дея хулоса қилди Америка раҳбари.

Киритилди: 09:45 23.10.2025. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!