Биринчи марта Буюк Британия қироллик денгиз флоти НАТОнинг тўғридан-тўғри буйруғи билан ҳаракат қилиб, унинг сувларида Россия ҳарбий кемасини ушлаб олди.
Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
"HMS Duncan эсминеци ва Wildcat вертолёти Франция ҳарбий-денгиз кучлари ва Голландиянинг NH90 вертолёти кўмагида Шимолий денгизда "Вице-Адмирал Кулаков" сув ости кемасига қарши йирик кемани тутиб олди", — дейилади хабарда.