Чехиянинг шимоли-шарқида сайёҳлар Крконоша тоғларидаги ўрмон орқали йўлни кесиб ўтишга қарор қилишди ва тош девордан чиқиб турган алюминий қутини кўришди. Улар ичидан 10 та тилла билагузук, 17 та портсигар, упа солинадиган идиш, тароқ ва 598 та танга топишди, деб ёзади CNN.
Сайёҳлар топилган буюмларни Шарқий Чехия музейига топширдилар. Археологлар хазинани ўрганишди, шунингдек, у топилган жойни текширишга қарор қилишди.
Олимлар бу буюмларни ким ва нима учун яширганини ҳали билмайди. Аммо аниқ маълумки, махфий жойнинг ёши 100 йилдан ошиши мумкин эмас, чунки ундаги тангалардан бири 1921 йилга тегишли. Археологлар олтинни Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин тоғларда қолдирган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.
Топилган буюмларнинг қиймати ҳали номаълум. Фақат тангаларнинг оғирлиги 3,7 кг бўлиб, уларнинг қиймати 360 минг долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, улар орасида маҳаллий пуллар йўқ, фақат Болқон ва Франция пуллари мавжуд. Иккита портсигар маҳкам ёпилган, демак, ичида яна нимадир бўлиши мумкин.
Музей, шунингдек, яширин жойнинг мазмуни жуда ғайриоддий эканлигини таъкидлади. Олимлар барча буюмларнинг металл таркибини аниқ белгилаш ва уларнинг қийматини баҳолаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказишлари керак.