Бош прокуратура штаби томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ўтказилган назорат тадбири давомида қонунбузарлик ҳолати аниқланди.
Хусусан, “О. О.” оилавий корхонасига қарашли бетон-ғишт ишлаб чиқариш цехида ҳеч қандай шартнома тузмасдан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, энергия ресурсидан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 558 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.