Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ NATO'нинг "яхши" ва "ёмон" давлатлари рўйхатини тузиб чиқди

АҚШ NATO'нинг "яхши" ва "ёмон" давлатлари рўйхатини тузиб чиқди

"NATO бош котиби Марк Рюттенинг Вашингтонга ташрифи арафасида Оқ уй аъзо давлатларнинг алянсга қўшган ҳиссаси ва уларнинг даражалар бўйича тақсимланиши кўриб чиқилди. Шу тариқа Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг маъмурияти Эрон билан урушини қўллаб-қувватлашдан бош тортган иттифоқчиларини жазолаш йўлларини қидирмоқда", дея ёзмоқда Politico нашри манбаларига таяниб.

Шу билан бирга, европалик мулозимнинг журналистларга айтишича, Оқ уйда Қўшма Штатларнинг "яхши" ва "ёмон" иттифоқчилари учун имтиёзлар ҳамда салбий оқибатлар айнан нималардан иборат бўлиши юзасидан ҳозирча аниқ ғоялар йўқ.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ қўшинларини Европа бўйлаб бошқа жойларга кўчириш "вариантлардан бири" бўлиши мумкин. Бироқ бу қимматга тушадиган ва кўп меҳнат талаб қиладиган жараён ҳисобланади.

Politico тахминига кўра, бундай сиёсатнинг асосий манфаатдорлари Полша ва Руминия бўлиши мумкин. Варшава мудофаа учун NATO'да қарийб ҳаммадан кўп маблағ сарфлайди, шунингдек, мамлакатда жойлаштирилган 10 минг нафар америкалик ҳарбийни сақлаш харажатларининг деярли барчасини ўз ёнидан қоплайди. Руминияда эса яқинда NATO авиабазаси кенгайтирилди ва Қўшма Штатларга ундан Эрондаги жанговар ҳаракатларни олиб бориш учун фойдаланишга рухсат берилди.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!