Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

«Манчестер Сити»га янги юлдуз келади

«Манчестер Сити»га янги юлдуз келади

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес АПЛнинг бир клубини бошқасига алмаштириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, футболчига «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, «шаҳарликлар» Фернандесни биринчи рақамли трансфер мақсади деб ҳисобламаяптилар ва унинг амплуасидаги бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқишмоқда — хусусан, «Ноттингем Форест»дан Эллиот Андерсон номзоди ҳам бор. «Манчестер Сити»нинг қизиқиши ёзда жамоани Бернарду Силва тарк этиши билан боғлиқ. Шунингдек, Родрининг ҳам келажаги ҳозирча номаълум (унинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади, аммо клуб уни узайтиришдан умидвор).

Transfermarkt талқинига кўра бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этувчи Фернандеснинг «Челси» билан шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 48 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:39 23.04.2026. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!