Душанба куни эрталаб туман туфайли Босфор бўғози орқали ҳар икки йўналишда ҳам кемалар ҳаракати тўхтатилди.
Бу ҳақда Туркия транспорт вазирлиги маълум қилди.
"Босфор бўғозида эҳтиёт чораси сифатида кўриш имконияти чеклангани (туман) туфайли ҳар икки йўналишда ҳам юк ташиш тўхтатилди", — дейилади департамент хабарида.
Чекловлар Истанбулнинг Европа ва Осиё қирғоқлари ўртасидаги бўғоз ичида ҳаракатланувчи паромларга тааллуқли ёки йўқлиги аниқланмаган.