Нашр бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги расмийга таяниб хабар бермоқда.
"Ўт очишни тўхтатиш битими шартлари ҳали якуний шаклда тасдиқланмаган, чунки Киев ва Москва ушбу режани ички даражада муҳокама қилмоқда. Бу режага, шунингдек, Европа қўшинларини Украинага жойлаштириш масаласи кириши мумкин. Биз уни “барқарорликни таъминловчи кучлар” деб атаймиз. Энг қийин масала хавфсизлик кучлари қандай кўринишда бўлишида", — дея таъкидлади мансабдор.
Нашр манбаси, шунингдек, ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилинишини назорат қилувчи алоҳида мониторинг гуруҳини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилаётганини билдирди.
"Мониторинг гуруҳи “қўшма комиссия” кўринишида бўлиб, россияликлар, украиналиклар ва NATО'га аъзо бўлмаган учинчи давлат вакилларидан иборат бўлади. Ушбу комиссия фронт чизиғидаги ҳолатни кузатади ва ҳар икки томон оташкесим режимига амал қилаётганига ишонч ҳосил қилади", — дея аниқлик киритди америкалик мансабдор.
Расмийнинг сўзларига кўра, АҚШ ушбу жараёнда “ҳудуддаги ҳарбий куч сифатида эмас, балки учинчи томон билан бирга молиявий куч сифатида” иштирок этиши мумкин.