Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг вакиллари Путин билан учрашиш учун Россияга борди

Трампнинг вакиллари Путин билан учрашиш учун Россияга борди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер 12 ноябрь куни Москвага етиб келди. Улар Россия президенти Владимир Путин билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Учрашувда 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида АҚШ, Россия ва Украина делегациялари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижалари кўриб чиқилади.

Мазкур музокараларда томонлар ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишувга эришган. Бироқ ҳудудий масалалар ва хавфсизлик кафолатлари юзасидан жиддий келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.

Уиткофф ва Кушнер Москвадаги учрашувдан кейин Ирландия пойтахти Дублинга йўл олади. У ерда АҚШ делегацияси Украина президенти Владимир Зеленский билан музокара ўтказиб, Путин билан учрашув натижаларини муҳокама қилишни режалаштирган.

Киритилди: Бугун 11:54. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар