Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампнинг Украина ресурсларидан фойдаланиш бўйича шартлари урушдан кейин Германияга юклатилган репарациялардан ҳам оғирроқдир

Трампнинг Украина ресурсларидан фойдаланиш бўйича шартлари урушдан кейин Германияга юклатилган репарациялардан ҳам оғирроқдир

Бу ҳақида The Telegraph хабар берди.

"Вашингтон томонидан таклиф қилинган шартномага кўр, АҚШ ва Украина қўшма инвестиция жамғармасини тузиши керак, бу можародаги душман томонлар Украинани тиклашдан фойда кўрмаслигини кафолатлаш учун мўлжалланган. Битим, шунингдек, портлардан тортиб нефт ва газгача бўлган барча соҳаларни қамраб олади", деб ёзади нашр.

Трамп маъмурияти Қўшма Штатлар Украинада қазиб олинаётган ресурслардан тушадиган даромадларнинг 50 фоизини, шунингдек, учинчи томонларга бериладиган барча янги лицензияларнинг 50 фоиз қийматини олишини истайди.

Мақолада ёзилишича, Володимир Зеленский дастлаб АҚШга Украинадаги ресурслардан имкониятини бериш ғоясини ўзи таклиф қилган, бироқ у одатда урушда мағлуб бўлган давлатларга қўйиладиган шартлар билан тўқнаш келишини кутмаган.

Киритилди: 05:45 18.02.2025. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!