Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трампнинг триллион долларлик ташрифи: Яқин Шарқдаги тарихий сармоялар!

Трампнинг триллион долларлик ташрифи: Яқин Шарқдаги тарихий сармоялар!

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

"АҚШ тарихида бундай ҳолат ҳеч қачон юз бермаган. Триллионлаб инвестициялар. Биз тахминан 12-13 триллион доллар бўйича келишиб олдик. Аллақачон маълум бўлган лойиҳалар туфайли 12-13 триллион долларга эришдик, баъзилари ҳақида эса яқин кунларда хабар берамиз," - деди у Абу-Дабида АҚШ ва БАА ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда Абу-Даби амирлиги валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид бин Муҳаммад Ал Наҳён иштирокидаги учрашувда.

Трамп 13 майдан 16 майгача Яқин Шарқ мамлакатларига ташриф буюрди.

12 май куни Американинг Axios портали номи ошкор этилмаган амалдорларга асосланиб, Трамп араб давлатларига ташрифи давомида умумий қиймати 1 триллион долларлик бир қатор битимларни имзолашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Кейинроқ Трампнинг ўзи Саудия Арабистони Американинг Boeing компаниясидан 160 та самолётга буюртма берганини айтди.

Киритилди: 20:57 16.05.2025. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!