Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трампдан «тасалли»: Эрон Лос-Анжелес ва Сан-Диегони вайрон қилса ҳам, бу «кичик нарх»

Трампдан «тасалли»: Эрон Лос-Анжелес ва Сан-Диегони вайрон қилса ҳам, бу «кичик нарх»

Трамп: Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диего вайрон қилиниши мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можаро давомида Лос-Анжелес ва Сан-Диего шаҳарлари ҳужумга учраши ва вайрон қилиниши мумкинлигини айтди.

Трамп Небраскада сайловчилар билан учрашувда Эрон томонидан бундай ҳужум амалга оширилса, бу можаронинг тез якунланиши учун «жуда кичик нарх» бўлишини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон «катта ғалаба»га эришишни истайди ва можаро деярли якунланиш арафасида.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик кучайиши ортидан Ҳурмуз бўғозида ҳам вазият жиддийлашган. Эрон бўғозни АҚШнинг минтақадаги аралашуви тугамагунча ёпиқ сақлашини билдирган, Вашингтон эса Эронга қарши денгиз блокадасини қайта тиклаган.

Киритилди: Бугун 21:05. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!