Америка президенти Доналд Трамп яна бир бор Канаданинг Қўшма Штатларга қўшилиши тарафдори бўлиб, унга ҳарбий ва бошқа афзалликларни ваъда қилди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Шимолий Каролинада журналистлар билан суҳбатда баёнот берди, деб ёзади “ТАСС”.
"Мен Канаданинг 51-штат бўлишини истардим. Агар шундай бўлганида Канада фуқаролари катта солиқ имтиёзига эга бўларди - уларда ҳозирда солиқлар жуда юқори", - деди Трамп.
У, шунингдек, канадаликлар "ҳарбий ва бошқа кўп нарсалар, жумладан соғлиқни сақлаш ҳақида ташвишланишлари шарт эмас"лигини қўшимча қилди.