Венесуэла Вашингтон билан ҳамкорлик доирасида АҚШга етказиб бериш учун миллионлаб баррель нефть қазиб чиқармоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролина штатида Республика партияси тарафдорлари билан ўтказилган митингда маълум қилди.
«Биз Венесуэладаги урушда бир кун ичида ғалаба қозондик. Ҳозир биз улар билан ҳамкорликда мамлакатимизга етказиб берилаётган миллионлаб ва миллионлаб баррель нефть қазиб чиқармоқдамиз», — деди Америка етакчиси.