АҚШ президенти Дональд Трампнинг молия вазири Скотт Бессент ва савдо вазири Говард Лютник билан суҳбати Оқ уй раҳбарининг савдо божларини жорий этишни тўхтатиб туришга қарор қилишига олиб келди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда. Қайд этилишича, Бессент ва Лютник Трампни "ўзининг тажовузкор глобал тариф режасини тўхтатишга" кўндирмоқчи бўлган, бироқ Овал кабинет атрофида президентнинг савдо бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро "доимий равишда айланиб юрган."
Охир-оқибат, вазирлар Трамп билан режалаштирилмаган суҳбат ўтказишга муваффақ бўлишди ва уни божларни жорий этишдан воз кечишга кўндиришди.