АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон (АҚШ, Колумбия округи) энг хавфсиз шаҳарлардан бирига айланганини айтди.
Бу ҳақда у Truth Social нашрида ёзди.
Оқ уй раҳбарининг ёзишича, унинг бошчилигидаги федерал ҳукумат мамлакат пойтахтини қамраб олган “тўлиқ жиноий тартибсизлик”га аралашган. Унинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар туфайли Вашингтон бир неча ҳафта ичида “АҚШнинг энг хавфли шаҳарларидан биридан энг хавфсиз шаҳарларидан бирига” айланди: “Бу жой яна гуллаб-яшнамоқда, ресторанлар, дўконлар ва корхоналар гавжум ва ўн йилликларда биринчи марта жиноят содир бўлмаяпти”.
Шу билан бирга, президент шаҳар мери Мюриел Боузернинг “хавфли” ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш ва жойлаштириш масалаларида Метрополитан полиция департаменти ва ICE (АҚШ Иммиграция ва божхона назорати) ўртасидаги ҳамкорликни тўхтатиш ҳақидаги қароридан хавотир билдирди. Унинг сўзларига кўра, агар федерал ҳукумат бунга рухсат берса, жиноятчилик яна ортади.
"Вашингтон аҳолиси ва бизнесларига, хавотир олманглар. Мен сиз биланман ва бунга йўл қўймайман. Мен фавқулодда ҳолат эълон қиламан ва керак бўлса, мамлакатни федераллаштираман!!!...Американи яна буюк қилинг", - деди президент.