Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрондаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

Эрондаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

Эрон жануби-ғарбидаги Аҳваз шаҳридаги турар-жой биносида газ портлаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

"Бугун эрталаб Аҳваз шаҳрининг Пардис туманидаги тўрт хонадонли турар-жой биносида газ портлаши натижасида етти киши ҳалок бўлди - беш эркак, икки аёл. Шунингдек, уч киши жароҳат олди", - деди фавқулодда хизматлар вакили.

Қайд этилишича, портлаш натижасида бино бутунлай вайрон бўлган.

Киритилди: 17:40 17.09.2025. Ўқилди: 1809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!