Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда ҳакамлик судининг кадрлар бошлиғи пора билан ушланди

Сурхондарёда ҳакамлик судининг кадрлар бошлиғи пора билан ушланди

Сурхондарё вилояти Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик суди кадрлар бўлими бошлиғи пора олишда қўлга тушди. Бу ҳақида ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони танишлари орқали вилоят Божхона бошқармасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Термиз шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 12:36. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!