Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйенга Комиссарлар коллежи йиғилиши олдидан унинг Европа Иттифоқи ва Исроил ассоциацияси келишувининг савдо қоидаларини тўхтатиш ҳақидаги таклифини муҳокама қилиш учун мактуб юборди.
Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Саар ташаббусни мисли кўрилмаган ва ХАМАС ва бошқа ташкилотлар билан уруш ўртасида Исроилга қарши қаратилган деб атади. Унинг таъкидлашича, бундай қадамлар можарога барҳам бериш ва ХАМАСни амалда кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказади.
Исроил вазири, шунингдек, ҳуқуқий ва процессуал қонунбузарликларга ишора қилиб, Европа Комиссиясини Исроил томонидан тақдим этилган маълумотларни эътиборсиз қолдиришда ва ХАМАС билан боғлиқ тузилмалардан олинган маълумотларга таянишда айблади. Саар фикрича, санкциялар орқали босим Исроилнинг позициясига таъсир қилмайди, балки Европа фуқароларининг ўзига зарар етказади.