Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таиландда эркак жонли эфир вақтида қизини осиб ўлдирди

Таиландда эркак жонли эфир вақтида қизини осиб ўлдирди

Таиландда эркак 11 ойлик қизини жонли эфирда осиб ўлдирди, дея хабар бермоқда The Mirror нашри.

Ҳолат Фейсбук ижтимоий тармоғидаги жонли эфир вақтида юз берган. 21 ёшли эркак аввалига қизини осиб ўлдириб, кейинчалик ўз жонига қасд қилган.

“Фейсбукдаги жонли эфир вақтида эркак кичкина қизини ўлдиргани, кейин эса ўз жонига қасд қилгани тасвирланган”, - дейилади хабарда.

Полиция ходимлари ота ва қизнинг жасадини Пхукетдаги ташландиқ меҳмонхонадан топган. Дастлабки тахминларга кўра, эркакнинг бу ишга қўл уришига унинг рафиқаси билан юз берган можаро сабаб бўлган.

Киритилди: 13:46 17.09.2025. Ўқилди: 2677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!