Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) Россия Давлат думаси депутати ва собиқ спортчи Николай Валуевга қидирув эълон қилди.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Валуев 2022 йилда Хмелницкий вилояти СБУ томонидан қидирув эълон қилинган. Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони оғир оқибатларга олиб келган "Украина ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш" моддаси бўйича сиртдан айбланган.
Валуев Украинанинг "Миротворец" сайти маълумотлар базасида ҳам қидирувга берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан буён фаолият юритаётган "Миротворец" портали, даъво қилинишича, Украина миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар ҳақидаги маълумотларни эълон қилади.