Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия нефт қазиб чиқариш қисқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Россия нефт қазиб чиқариш қисқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Бунга Украинанинг дрон ҳужумлари сабаб сифатида кўрсатилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters.

Агентлик маълумотига кўра, сўнгги кунларда “Транснефть” нефт компанияларига ўз қувур тизимида нефт сақлаш имкониятларини чеклаб қўйган.

Шунингдек, компания ҳамкорларига, агар дронлар унинг инфратузилмасига зарбаларни давом эттирса, у ҳолда қабул қилинадиган нефт ҳажмини камайтиришга мажбур бўлишини билдирган.

"Сўнгги ҳафталарда Украина Россиянинг энергетика инфратузилмасига ҳужумларини фаоллаштирди ва нефтни қайта ишлаш заводларига мунтазам равишда дрон ҳужумларини амалга оширмоқда. Украина ҳарбийлари ва Россия нефт соҳасидаги манбалар маълумотига кўра, бу ҳужумлар Россияда нефтни қайта ишлаш қуввати 20 фоизга камайишига олиб келган.

Киритилди: Бугун 12:48. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!