Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Қуддус сизнинг шаҳрингиз эмас, жаноб Эрдўғон!”

“Қуддус сизнинг шаҳрингиз эмас, жаноб Эрдўғон!”

Эрдўғон Нетаняхуни Гитлерга ўхшатди. Исроил бош вазири эса бунга кескин жавоб қайтарди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ўзи ҳақида айтган гапларига жавоб қайтариб, Қуддус ҳар доим Исроил ҳудуди бўлиб қолишини маълум қилди.

“Бу сизнинг шаҳрингиз эмас, бу бизнинг шаҳримиз, жаноб Эрдўғон! У ҳар доим бизнинг шаҳримиз бўлиб қолади ва энди бўлинмайди”, - деган Нетаняху.

ОАВга кўра, бу 2020 йилда Усмонли тарихи туфайли шаҳар Туркияга тегишли эканлигига шама қилган Эрдўғонга жавоб бўлган.

Нетаняху, шунингдек, Америка етакчиси Доналд Трампга Қуддусни Исроил давлатининг пойтахти сифатида расман тан олгани ва АҚШ дипломатик миссиясини у ерга кўчиргани учун миннатдорчилик билдирган. Сиёсатчи шундай қадам бутун халқаро ҳамжамият учун ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Эрдўғон Исроил Бош вазири ҳақида кескин баёнот бериб, уни Адолф Гитлерга қиёслаганди.

“Нетаняху мафкуравий жиҳатдан Гитлер билан бир хил. Гитлер ўзини кутаётган мағлубиятни олдиндан кўра олмаганидек, Нетаняху ҳам охир-оқибат шундай тақдирга дучор бўлади” - деган эди Туркия етакчиси.

Киритилди: Бугун 12:57. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!