Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Грузия «тарихий қарзлари»ни узди

Грузия «тарихий қарзлари»ни узди

Грузия сентябр ойида Париж клуби кредиторлари билан келишув доирасида 2004 йил июл ойида қайта тузилган ташқи қарз қолдиқларини тўлиқ тўлади.

Мамлакат етти мамлакат — Россия, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Эрон ва Нидерландиядан олган қарзларини тўлиқ узди.

Барча қарзлар Грузия мустақилликка эришган дастлабки йилларда юзага келган ташқи мажбуриятларга тегишли.

Тўловлар 1999 йилгача олинган 160 миллион долларлик қарзларни, 1999 йилдан 2004 йил майигача бўлган даврда тўпланган мажбуриятлар бўйича фоизларни, шунингдек, илгари тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2004-2006 йилларда тўланиши керак бўлган қарзларни ўз ичига олади.

Тўловларнинг умумий миқдори 225 миллион доллардан ошди.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!