Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп ва Нетаняху келишиб олди: Ғазо 4 та давлат томонидан бошқарилади

Трамп ва Нетаняху келишиб олди: Ғазо 4 та давлат томонидан бошқарилади

Ғазо секторидаги уруш икки ҳафта ичида якунланиши мумкин. Исроилнинг Israel Hayom газетасига кўра, АҚШнинг Эроннинг ядро объектларига яқинда уюштирган зарбаларидан сўнг Дональд Трамп ва Биньямин Нетаняху фавқулодда музокаралар ўтказган ва ҳарбий ҳаракатларни тугатиш бўйича режа устида келишиб олишган.

Мана асосий бандлар:

📌 Уруш ҳаракатлари икки ҳафта ичида тўхтатилади. Ғазони бошқариш тўртта араб давлатига — улар орасида БАА ва Миср ҳам бор — топширилади.

📌 ҲАМАС раҳбарияти суғурунга кетади, гаровдагилар озод қилинади.

📌 Бир нечта давлатлар Ғазони тарк этишни истаган аҳолини қабул қилишга рози бўлган.

📌 “Иброҳим келишувлари” кенгайтирилади. Уларга Сурия ва Саудия Арабистони ҳам қўшилади, бу эса Яқин Шарқдаги вазиятни тубдан ўзгартиради.

📌 Исроил фаластинликлар билан келишувга рози, бироқ Фаластин маъмуриятида ислоҳотлар ўтказилиши талаб қилинмоқда.

📌 АҚШ Ғарбий Соҳилдаги айрим яҳудий посёлкаларда Исроилнинг қисман суверенитетини тан олади.

Ҳозирча бу маълумотлар на Оқ Уй, на Исроил ҳукумати томонидан расмий тарзда тасдиқланган. Бироқ, Israel Hayom нашри Нетаняхуга яқин оммавий ахборот воситаси ҳисобланади ва бу сизниб чиққан хабар тасодифий эмасдек туюлмоқда.

Киритилди: 23:19 26.06.2025. Ўқилди: 1557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!