Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев уни ташвишга солаётган масала ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев уни ташвишга солаётган масала ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев уни ташвишга солаётган масала ҳақида гапирди. Бу ҳақда у айни дамда бўлиб ўтаётган видеоселекторда маълум қилди.

“Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди”,
– деди Президент.

Давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифи давомида энергетика, геология, кимё, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ўнлаб йирик компания раҳбарлари билан 35 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар пакети шакллантирилди.

Бундай лойиҳалар учун технологиялар ва хитой тилини яхши биладиган минглаб кадрлар кераклиги таъкидланди. Касбга ўргатишда Хитой тажрибасини жорий этиш мақсадида ҳар бир вилоятда 2 тадан “Ўзбекистон – Хитой устахонаси”ни ташкил қилиш топширилди.

Олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тилини ўқитиш мақсадида 100 дан зиёд тил эгалари ва волонтёрлар таклиф қилинади.

Киритилди: Бугун 15:01. Ўқилди: 1668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!