Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Биз нефтни қаердан сотиб олишимиз, бизга энг фойдали вариантдан келиб чиқиб ҳал қилинади"

"Биз нефтни қаердан сотиб олишимиз, бизга энг фойдали вариантдан келиб чиқиб ҳал қилинади"

Ҳиндистон АҚШнинг 50 фоизлик божларига қарамай, Россиядан нефт харид қилишни давом эттиради, деди Ҳиндистон молия вазири Нирмала Ситҳараман.

"Биз нефтни қаердан сотиб олишимиз, бизга энг фойдали вариантдан келиб чиқиб ҳал қилинади. Шубҳасиз, биз Россиядан нефт харид қилишда давом этамиз. Ҳиндистон иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлгани сабабли Россия нефтини сотиб олишни давом эттиради", — деди Ҳиндистон молия вазири Ситҳараман Bloomberg агентлигига.

Европа ва АҚШ Москванинг 2022 йилда Украинага бостириб кириши туфайли Россия нефтидан воз кечгани ҳолда, Ҳиндистон Россия маҳсулотларига берилган чегирмалардан фойдаланиб, Россия денгиз нефтининг энг йирик харидорига айланди.

Ню-Деҳли Россия нефтини сотиб олиши бозорларни мувозанатда сақлаб турганини таъкидлади.

Украина можаросини ҳал қилишга уринаётган АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистоннинг нефть импорти Москванинг уруш ҳаракатларини молиялаштиришга ёрдам бераётганини айтди ва ўтган ойда Ҳиндистондан импортга 50 фоизлик бож жорий этди.

Шунингдек, Нирмала Ситҳараман дунёдаги учинчи йирик нефть импортчиси ва истеъмолчиси бўлган Ҳиндистоннинг Россия етказиб беришларидан воз кечиш режаси йўқлигини маълум қилди.

Киритилди: 21:39 05.09.2025. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!