Исроил армияси ҲАМАС раҳбариятининг юқори амалдорлари жойлашган офисига зарбалар берилганини тасдиқлади, деб хабар беради Цаҳал матбуот хизмати.
Буни Исроил-12 канали ҳам тасдиқлади
Ҳаракатнинг музокаралар гуруҳи Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган учрашув чоғида Трамп таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш ғояларини муҳокама қилаётганда ҳужумга учради, деди ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Al Jazeeraʼга.
“Исроилнинг Доҳада бир қатор ҲАМАС аъзолари истиқомат қилаётган турар-жой биноларига қўрқоқларча ҳужумини кескин қоралаймиз”, деди Қатар ТИВ.
Йиғилишда ҲАМАСнинг беш нафар юқори мартабали мулозимлари, жумладан, Холид Машал ҳам иштирок этган.
"Трамп шахсан Доҳада ҲАМАС раҳбариятига ҳужум қилиш учун рухсат берган", деб хабар бермоқда Исроил 12-канали.
“Мен уларга бу уларнинг сўнгги имконияти эканлигини айтдим ва улар келишувни қабул қилишлари керак эди, лекин улар қулоқ солишмади” - деди Доналд Трамп портлашлар ҳақида.
Al Arabiya ва Al-Mayadeen хабарларига кўра, ҲАМАС сиёсий бюроси аъзолари, шу жумладан, ҳаракатнинг Ғазо секторидаги раҳбари Исроилнинг Доҳага уюштирган ҳужумидан омон қолди.