Ҳолматов Рустам Қурбонназарович Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциясига, суғориш тизимларини яхшилаш ва келтирилган зарарларни қоплаш бўйича бош мутахассис лавозимига тайинланди.
Рустам Холматов 1961 йил Тошкент вилоятида туғилган.
Фаолияти давомида икки маротаба вилоятни бошқарган.
1995 - 2003 йилларда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими, 2008-2013 йилларда Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаган.
2016-2018 йилларда Бекобод тумани ҳокими, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, 2019-2021 йилларда Тошкент вилояти ҳокими бўлган.
Шавкат Мирзиёев 2021 йил 19 март куни халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Холматовни ишдан бўшатиш нияти бўлмаганини лекин, унинг ўзи ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзганини маълум қилган эди.