АҚШ маъмурияти Европа давлатларини бошқа давлатлардан дезинформацияга қарши кураш бўйича умумий ҳаракатларда энди иштирок этмаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Бу ҳақда Financial Times (FT) нашри номи ошкор этилмаган европалик уч амалдорга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Европа Иттифоқи давлатлари ўтган ҳафта Давлат департаментидан Жо Байденнинг аввалги маъмурияти даврида имзоланган ўзаро англашув меморандумларини бекор қилаётгани ҳақида билдиришнома олган. Нашр таъкидлаганидек, бу келишувлар "хорижий давлатлар томонидан бетартиблик экиш мақсадида тарқатилган" зарарли маълумотларни аниқлаш ва фош қилиш бўйича мувофиқлаштирилган ёндашувни ишлаб чиқишга қаратилган эди.
2024 йил декабрь ойида Давлат департаменти дипломатик тузилманинг бир қисми бўлган ва ташқи сиёсат ташвиқотининг асосий воситаларидан бири бўлган Глобал жалб қилиш марказини (GEС) ёпди.
GEСнинг собиқ координатори Жеймс Рубин бу қадамни Россия ва Хитойга қарши ахборот урушидаги "бир томонлама қуролсизланиш акти" деб атади.