Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи? Ҳар доим шунақа бўлган. Бу уларга хос нарса» — Тимур Кападзе

«Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи? Ҳар доим шунақа бўлган. Бу уларга хос нарса» — Тимур Кападзе

Финалда Эрон устидан қозонган ғалабадан сўнг, Кападзе жамоанинг майдондаги ўйини ва футболчиларнинг тайёргарлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Ўзбекистон терма жамоаси 8 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган CAFA Nations Cup-2025 финалида Эрон устидан 1:0 ҳисобида зафар қозониб, чемпионликни қўлга киритди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Кападзе жамоанинг ўйини ва футболчиларнинг тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон терма жамоаси қарийб ҳар бир ўйинда ҳакам қароридан норози бўлади. «Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи? Бу уларга хос ҳолат. VAR кўриб чиқиб, қарор қабул қилди. Кечирасизлар-у, Эронда ҳам бундай ҳолатлар кўп кузатилган. Энг асосийси, ғалаба қозонишни уддаладик», — деди Кападзе.

Мураббий футболчиларнинг индивидуал ҳолатига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, Элдор Шомуродов яхши спорт формасида бўлган ва жамоага катта тажрибаси билан ёрдам берган. Шу билан бирга, Аббос Файзуллаевнинг ҳужумдаги ўйини рақибни қийин аҳволга солган.

Кападзе турнир давомида кўплаб футболчиларни синаб кўриш имконияти бўлганини қайд этди. Хусусан, Владимир Назаров каби янги номзодлар майдонга туширилиб, тажриба орттирган. «Ҳамманинг имкониятларини кўриб олдик. Кимдир дебют қилди, кимдир узоқ вақт ўйнамасдан, энди термага қайтди.», — дея таъкидлади мураббий.

«Олимпия» стадионида ўтган ҳал қилувчи баҳсдаги ягона гол Ўзбекистон учун қимматли ғалаба келтирди. Ушбу натижа миллий термамизни CAFA Nations Cup-2025 чемпиони этиб тарихга киритди.

Киритилди: 12:51 09.09.2025. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!