Яман шимолида ҳукмронлик қилаётган “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) ҳарбий-сиёсий ҳаракати илк бор Исроил жанубидаги Димона шаҳри яқинидаги ядровий тадқиқот маркази жойлашган ҳудудга ҳужум уюштирганини эълон қилди.
Бу ҳақда ҳутий қуролли кучлари ўзларининг Telegram-каналидаги баёнотида маълум қилинди.
Яман ҳарбий-ҳаво кучлари иккинчи кун кетма-кет учта учувчисиз учоқ ёрдамида босиб олинган Фаластин ҳудудида юқори сифатли ҳарбий амалиёт ўтказди”, — дейилади хабарда.
Ҳусийлар амалиёт нишонлари "Яффадаги Лод аэропорти (Бен Гурион), Умм ал-Рашрашдаги (Эйлат) Рамон аэропорти ва Димонадаги муҳим нишон" эканини таъкидлади.
"Операция ўз мақсадларига муваффақиятли эришди", — дейилади хабарда.