Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилнинг Доҳага уюштирган зарбаси Қатар учун “кучли шок” бўлди

Исроилнинг Доҳага уюштирган зарбаси Қатар учун “кучли шок” бўлди

Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

"Ҳужум Доҳанинг турар-жой ҳудудида амалга оширилган бўлиб, бу Қатар каби хавфсиз давлат учун ўта ноодатий ва салбий ҳолат ҳисобланади", дея ёзмоқда нашр.

Исроилнинг “Галей ЦАХАЛ” радиоси хабарига кўра, Қатардаги ҲАМАС раҳбарларига қарши ҳужумда қарийб 15 та самолёт иштирок этган, 10 дан ортиқ ўқ-дорилар ташланган ва битта нишонга зарба берилган.

Аввалроқ, Исроилнинг Channel 12 телеканали Қатар ҲАМАС ва Исроил ўртасида воситачилик саъй-ҳаракатларини кейинги огоҳлантиришгача тўхтатади, дея хабар берганди.

Киритилди: 22:01 09.09.2025. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!