АҚШ президенти Дональд Трамп Илон Маскдан Украина ҳудудида Starshield сунъий йўлдош алоқа тизимидан фойдаланишга жорий этилган чекловларни бекор қилишни талаб қилди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Манбаларнинг маълум қилишича, Трамп ва Маск ўртасидаги суҳбатдан кўп ўтмай, Starshield тизимлари қайта ишлай бошлаган.
Бироқ тизим фаолияти тўлиқ тикланмаган. Хусусан, алоқа тезлиги ҳали ҳам аввалги даражасига қайтмаган.