Бу ҳақда Ахios нашри хабар бермоқда.
"АҚШ президенти Доналд Трамп 4 июл куни Украина етакчиси Владимир Зеленскийга Россия ҳужумларини кучайтиргани сабабли Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди", дея хабар бермоқда Ахios украиналик исм-шарифи ошкор этилмаган амалдор ва бу масаладан хабардор бошқа манбаларига таяниб.
Манбалардан бирига кўра, Трамп Зеленскийга, Қўшма Штатлардан Украинага қандай қуроллар етказиб бериш тўхтатилганини текшириб кўришини айтган.
Аввалроқ Пентагон Киевга зенит-ракеталар ва бошқа аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар етказиб беришни Қўшма Штатларда бу турдаги қуроллар захиралари жуда оз эканлигини сабаб сифатида келтириб, тўхтатиб қўйган эди.