АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича келишувга эришиш имконияти ортиб бораётганини билдирди.
У бу ҳақда америкалик журналист Бенни Жонсонга берган интервьюсида гапирди.
«Фикримча, биз келишувга эришишга яқинлашяпмиз», — деди Трамп.
АҚШ президенти эҳтимолий келишувнинг аниқ шартлари ва қачон имзоланиши мумкинлиги ҳақида қўшимча маълумот бермаган.