Бугун 5 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп уч давлат билан савдо урушини бошлади

Трамп уч давлат билан савдо урушини бошлади

Президент Доналд Трамп сешанба куни Мексика ва Канададан АҚШга киритиладиган товарларга 25 фоизлик янги божлар жорий этди.

Тарифлар 4 март куни тонгда, Трамп бу мамлакатлар АҚШга кириб келаётган фентанил ва унинг кимёвий таркибий қисмлари оқимини тўхтатиш учун етарли чора кўрмаганини айтганидан бир неча соат ўтгач кучга кирди.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо Оттава дарҳол 30 миллиард Канада доллари (20,7 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги Америка импортига 25 фоизлик божлар билан жавоб беришини, шунингдек, агар Трамп ўз чораларини бекор қилмаса, 21 кундан сўнг 125 миллиард Канада доллари (86,2 миллиард АҚШ доллари) қийматидаги товар оқимларига қўшимча божлар жорий этишини маълум қилди.

Трюдонинг олдинги баёнотларига кўра, Канада чегарасидаги йиғимлар АҚШдан киритиладиган пиво, вино, бурбон, маиший техника ва Флоридада ишлаб чиқарилган апельсин шарбатига тааллуқли бўлади. "Божлар жуда муваффақиятли савдо муносабатларини вайрон қилади", деди Трюдо.

Канада Онтарио вилояти бош вазири Даг Форд NBC телеканалига жавоб чораси сифатида АҚШга никель етказиб беришни ва электр энергияси узатишни тўхтатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Иқтисодиёт вазирлигининг хабар беришича, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум сешанба куни эрталаб Мехико шаҳрида ўтказиладиган матбуот анжуманида жавоб чораларини эълон қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:56 04.03.2025. Ўқилди: 1682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!