АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Medicare ва Medicaid маркази (давлат органи) раислигига асли туркиялик бщлган шифокор ва телебошловчи Меҳмет Ўз номзодини илгари сурди.
Бу ҳақда сиёсатчи Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Мен доктор Ўзни кўп йиллардан бери биламан ва ишончим комилки, у Америкада ҳамма энг яхши тиббий ёрдам олиши учун курашади, шунда бизнинг мамлакатимиз яна буюк ва соғлом бўлади!"
Эътибор беринг, Ўз юрак жарроҳи ва телебошловчи. У Трампнинг кўмаги билан 2022 йилда Пенсилвания штатидан Сенатга ўз номзодини қўйган, бироқ унинг уриниши муваффақиятсиз якунланган.