Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Россия табиий бойликларининг асосини кўмир, табиий газ, нефт, ёғоч ва камёб унсурлар ташкил этади.
Топ-10таликда кейинги ўринларни АҚШ, Саудия Арабистони, Канада, Эрон, Хитой, Бразилия, Австралия, Ироқ ва Венесуэла эгаллади.