Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Майк Тайсон жанг олдидан рақибига тарсаки туширди

Майк Тайсон жанг олдидан рақибига тарсаки туширди

Афсонавий боксчи Майк Тайсон (50-6-0,44КО) эртага профессионал рингга қайтади.

Бугун 58 ёшли Майк Тайсон ўзидан 31 ёш кичик бўлган машҳур америкалик блогер Жейк Пол (10-1-0,7КО) билан жанг олдидан вазн ўлчаб, рақиблар юзма-юз туришди. Бироқ, афсонавий боксчининг жаҳли чиқиб, рақибига тарсаки туширди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда видео тарқалди.

Тайсоннинг вазни 228,2 фунт (103,5 килограмм), Полнинг вазни эса 227,2 фунт (103 килограмм) эди.

Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг Арлингтон (АҚШ)даги 80 000 ўринли АТ&Т стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жанг Netflix платформасида намойиш этилади. Профессионал бокс қоидаларига кўра, 2 дақиқадан иборат 8 раундлик жанг ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, кросс-учрашув спортчилар фаолиятидаги расмий жанг ҳисобланади.

Киритилди: 18:52 15.11.2024. Ўқилди: 1478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!