Душанбе ИИБ хабарига кўра, нурободлик 33 ёшли эркак Сахалин вилоятида ватандошларини шафқатсизлик билан дўппослаган, тан жароҳати етказган ва ўлдиришга ҳам уринган.
У мигрантлардан бирига қарата травматик тўппончадан ўқ узган, аммо ўқ яқин атрофдаги одамларга тегиб, уларга жароҳат етказган.
Эркак қамоққа олинган. Терговчилар бошқа жабрланганларни қидирмоқда ва улардан ИИБга мурожаат қилишларини сўрамоқда.