Украина қуролли кучлари Россиянинг Брянск вилоятидаги омборга саккизта ATACMS баллистик ракеталари билан ҳужум қилди, улардан фақат иккитасини тўхтата олди.
Бу ҳақда Пентагондаги мухбир Идрис Али ижтимоий тармоқларда ёзган.
"Америка расмийси Украина биринчи марта Россияга чуқур зарба бериш учун ATACMS ракеталарини қўллаганини тасдиқлади, бошқа бир расмий манбанинг хабар беришича, Россия украиналиклар томонидан отилган саккизта ракетадан иккитасини тутиб олишга муваффақ бўлган", деб таъкидлади журналист.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбийлари Брянск вилоятига Америкада ишлаб чиқарилган ATACMS ракеталари билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бешта ракета уриб туширилган, олтинчиси эса шикастланган.