Россия халқ артисти Филипп Киркоров қидирувга берилди, хонанда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 30 дан ортиқ тўланмаган жарима тўплаган, деб ёзмоқда Россия ОАВ.
Хабар қилинишича, 2023 йил декабридан буён Киркоров ўзининг Rolls-Royce автомобилида 31 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Кўпинча ижрочи тезлик чегарасидан ошиб кетган, йўл чизиғи талабларига риоя қилмаган ва машинасини тақиқланган жойларга қўйган. У бу қоидабузарликлар учун 24 минг рубль жарима тўлаши керак эди.
Суд ижрочилар санъаткорга нисбатан ижро иши очган ва унинг автомобилини қайта рўйхатдан ўтказишни тақиқлаган.