Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарининг Россия ҳудудига чуқур зарбалари НАТО давлатлари томонидан ҳужум сифатида баҳоланиши мумкин.
Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
"Альянс ракеталаридан бу тарзда фойдаланиш блок давлатларининг Россияга ҳужуми сифатида баҳоланиши мумкин" - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Жо Байден бошчилигидаги АҚШ маъмурияти Россиянинг чуқур ҳудудига ATACMS ракета зарбаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори билан Россия Федерацияси билан зиддиятни атайлаб кучайтирмоқда. "Балки Байден ҳақиқатан ҳам инсониятнинг муҳим қисмини ўзи билан олиб, чиройли тарзда ўлишга қарор қилгандир" - деди Медведев.