Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп таҳдид қилмоқда! Tesla`ни саботаж қилганлар 20 йилгача қамалиши мумкин

Трамп таҳдид қилмоқда! Tesla`ни саботаж қилганлар 20 йилгача қамалиши мумкин

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчисини саботаж қилишда айбдор деб топилганлар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social нашрида маълум қилган.

"Teslaни саботаж қилаётганда қўлга олинган одамлар 20 йилгача қамоққа тушиш мажбуриятига эга бўлади, бунга уларнинг ҳомийлари ҳам киради. Биз сизни қидирамиз", - деб ёзган у.

Аввалроқ АҚШ Федерал қидирув бюроси Илон Маскга тегишли Tesla компаниясининг автомобиллари ва дилерлик марказларига нисбатан вандализм ҳаракатлари юзасидан текширув олиб бораётгани хабар қилинганди.

Трамп ўшанда Tesla автомобиллари, дилерлик марказлари ва зарядлаш станцияларига қарши вандализм ҳаракатларини содир этган ҳужумчиларни террорчилар деб билишини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари вандализм хатти-ҳаракатларини амалга ошираётган халқ ортида унинг сиёсий рақиблари турганига ишонч билдирди.

Киритилди: 11:20 21.03.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!